Ўзбекистон ОТМларида биринчи курслар учун ўқиш 1 октябрдан бошланиши мумкин

Ўзбекистон олий таълим муассасаларида биринчи курслар учун ўқиш 1 октябрдан бошланиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов маълум қилди.

Қайд этилишича, иккинчи ва ундан юқори курслар сентябрдан бошлаб масофадан таҳсил олишни бошлайди. Шунингдек, вазир 2020 йилги тўлов-контракт миқдорида ўзгариш бўлмаслигини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ОТМларга кириш имтихонлари усти очиқ стадионларда ўтказилиши маълум қилинган эди. Шунингдек, Ўзбекистонда ОТМларга кириш имтиҳонлари 2 сентябрдан бошланиши ҳақида хабар берилди.

Маълумот учун, Ўзбекистон ОТМларида тест олинадиган йўналишланинг ижодий имтиҳонлари бекор қилиниши мумкин.