Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 29,5 мингга яқинлашди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8 август соат 10:00 ҳолатига кўра, 29 459 (+234) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг

185 нафари Тошкент шаҳрида;

28 нафари Самарқанд вилоятида;

10 нафари Тошкент вилоятида;

5 нафари Наманган вилоятида;

4 нафари Қорақалпоғистонда ҳамда 2 нафари Навоий вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда мамлакатда 20 380 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (69 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 8894 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 786 нафари оғир, 275 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Аввалроқ Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирусга чалинган икки нафар бемор вафот этгани ҳақда хабар берилган эди.

Янгиликлар