Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 21 мингдан ошди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8 август соат 17:00 ҳолатига кўра, 29 652 (+193) нафарни ташкил этмоқда.

Эътиборли жиҳати, айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 328 нафар, Тошкент вилоятида 215 нафар, Сурхондарё вилоятида 30 нафар, Самарқанд вилоятида 21 нафар, Наманган вилоятида 17 нафар, Фарғона вилоятида 11 нафар ҳамда Навоий вилоятида 4 нафар — жами 626 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, мамлакатда 21006 (+626) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (70 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 8459 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар