Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 30 мингга яқинлашди

Ўзбекистонда 8 август соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 266 кишига ошиб, 29 918 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг

  • 118 нафари Тошкент шаҳрида;
  • 56 нафари Бухоро вилоятида;
  • 34 нафари Самарқанд вилоятида;
  • 24 нафари Тошкент вилоятида;
  • 22 нафари Қашқадарё вилоятида;
  • 12 нафари Сирдарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Aйни пайтга қадар Ўзбекистонда 21 316 (+936) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (71 фоиз) соғайган. Ҳозирда 8414 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Aввалроқ Тошкент шаҳрида яшаган коронавирусга чалинган икки нафар бемор вафот этгани ҳақда хабар берилганди.

Янгиликлар