Ўзбекистонда яна 168 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда 7 август соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 29 225 (+168) нафарни ташкил этмоқда.

Маълум қилинишича, янги касалланиш ҳолатларининг 136 нафари Тошкент шаҳрида, 25 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 7 нафари Хоразм вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Маълумот учун, бугун Тошкент шаҳрида 491 нафар, Тошкент вилоятида 169 нафар, Бухоро вилоятида 40 нафар, Қашқадарё вилоятида 34 нафар, Андижон вилоятида 20 нафар, Сирдарё вилоятида 19 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 12 нафар ҳамда Хоразм вилоятида 8 нафар — жами 793 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда 20 380 (+793) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (69 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 8 662 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Аввалроқ Тошкентда коронавирусга чалинган икки нафар фуқаро вафот этгани хабар қилинганди.