Самарқандда бир кечада 28 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8 август соат 10:00 ҳолатига кўра, 29 459 (+234) нафарни ташкил этмоқда.

Шулардан 28 нафари Самарқанд вилоятида қайд этилди.

Вилоятда жами касалланганлар сони 1229 тага етди. Соғайганлар 1054 нафар, ўлим ҳолатлари учта.

Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда мамлакатда 20 380 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (69 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 8894 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 786 нафари оғир, 275 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Янгиликлар