Самарқандда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ов қилиш бўйича эълон плакатларини чиқарди

Самарқанд вилояти Пахтачи туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза килиш бошқармаси тумандаги барча тадбиркорлик субъектлари, дехқон ва чорвачилик фермер ҳўжаликлари ишчи-xодимлари ўртасида тарғибот ишлари олиб борди. Бу ҳақда вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқарма бошлиғининг 22 июль 01-2149-сонли буйруғи ижросини таминлаш мақсадида тумандаги барча тадбиркорлик субъектлари ва давлат дехқон ва чорвачилик фермер ҳўжаликлари ишчилари ўртасида тарғибот ишлари олиб борилди. Уларга тумандаги тўқай, қир-адирда, яйлов сифатида берилган ҳудудларда ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини бузмаслик, «Қизил китоб»га киритилган ҳайвон ёки ўсимлик турларини нобуд қилмаслик тушунтирилди.

Бундан ташқари, инспекция томонидан тайёрланган ов қилиш бўйича чиқарилган эълон плакатларини туманнинг фуқоралар гавжум бўлган жойларига ўрнатилди.

Аввалроқ аҳоли мурожаатидан сўнг Асакадаги чиқинди тўпланиб қолган ҳудуд тозалангани, Улуғнорда 600 гектар майдонда «Ёшлар боғи» ташкил этилиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек Олтиариқда «Дарахтларни суғориш ҳафталиги» доирасида 38 та қабристондаги дарахтлар суғорилган эди.

Янгиликлар