Сергели тумани ҳокими Бахтиёр Шомуротов ишдан олинди

Тошкент шаҳрининг Сергели тумани ҳокими Бахтиёр Шомуротов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар берди.

Бахтиёр Шомуротов (чапда)
Фото: CERT компанияси

Маълум бўлишича, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган Мурод Турғунович Исабоев Сергели тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Бахтиёр Шомуротов 2019 йил сентябрь ойида Сергели тумани ҳокими этиб тайинланган эди. Ундан аввал у Яккасарой тумани ҳокими бўлиб ишлаган.

Aввалроқ Одилжон Иминов Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақалаш масалалари қўмитасига раис этиб сайлангани, Самарқанд вилояти ҳокимига янги маслаҳатчи ҳамда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг Самарқанддаги бўлинмасига янги раҳбар тайинлангани ҳақда хабар берилганди.

Янгиликлар