Тошкент шаҳрида яшовчи коронавирусга чалинган икки нафар бемор вафот этди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8 август соат 17:00 ҳолатига кўра, 29 652 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, ўтган 7 соат давомида 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган. Улар Зангиота туманида яшаган 53 ёшли Д.Т. (аёл) ҳамда Сергели туманида яшаган 64 ёшли А.З. (эрак) бўлган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ҳозирда 8459 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Аввлроқ «Buyuk Kelajak» эксперти Санжар Жалолов коронавируснинг оғир кечиши оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар