Тошкентда коронавирусга чалинган эркак вафот этди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8 август соат 23:30 ҳолатига кўра, 266 нафарга ошиб, 29 918 нафарни ташкил этмоқда.

Шунингдек, Шайхонтоҳур туманида коронавирусга чалинган бемор 70 ёшли эркак А.А. вафот этди.

Мамлакатда 21 316 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (71 фоиз) соғайган. 8414 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Маълумот учун Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан вафот этганлар сони 188 нафарга етди.

Янгиликлар