Бухорода 9 сентябрь куни ҳаво булутли бўлади

«Ўзгидромет» 9 сентябрь, чоршанба куни Бухоро вилоятида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Фото: «PAC Group»

Унга кўра, ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7—12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 12—17 даража илиқ, кундузи 27—32 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7—12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8—13 даража илиқ, кундузи 20—25 даража илиқ бўлади.