Ёзёвон туманини «қониқарсиз» ҳудуддан чиқариш юзасидан Халқ депутатлари туман кенгашининг сессияси бўлиб ўтди

Фарғона вилояти Ёзёвон туманини «қониқарсиз» ҳудуддан чиқариш юзасидан Халқ депутатлари туман кенгашининг сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ёзёвон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Ёзёвон тумани 33 та «қониқарсиз» ҳудудлар тоифасига киритилган.

Фото: Ёзёвон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, туманни «қониқарсиз» ҳудудлар рўйхатидан чиқариш учун 2020 йил якуни ҳамда 2021 йил I чорак якунлари билан иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш юзасидан халқ депутатлари туман кенгашининг сессияси бўлиб ўтган.

Фото: Ёзёвон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Сессияда вилоят ва туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, тегишли туман ҳокимининг ўринбосарлари, ташкилот ва корхона раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган.

Фото: Ёзёвон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Кун тартибидаги масала юзасидан туман ҳокими Йўлчи Боййигитов сўзга чиққан. Маъруза юзасидан депутат Мирзакаримов сўз олиб, туманни бугунги ҳолатга тушиб қолишига депутатлар, катта-кичик раҳбарлар айбдор эканлигини таъкидлаган. Кун тартибида кўрилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинган.

Бундан аввал Фурқат туман Халқ депутатлари кенгашининг ўн учинчи сессиясида ҳоким туман «қониқарсиз» ҳудуд деб баҳолангани учун аҳолидан узр сўрагани ҳақида хабар берилган эди. Шуниндгек, Шофиркон туман Халқ депутатлари туман кенгашининг ҳоким халқдан узр сўраган сессиясида туман масъуллари ухлаб қолгани маълум қилинди.

Янгиликлар