Қамчиқ довонида Mercedes-Benz юк машинаси ағдарилиб кетди

ИИВ ЙҲХХ Қамчиқ довонида юк машинаси билан содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, 8 октябрь куни соат 10:45 ларда Тошкент вилояти ҳудудидан ўтувчи А-373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг 198-километрида Mercedes-Benz русумли юк автомобилида ҳаракатланаётган ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида транспорт воситаси йўлнинг ўнг томонига ағдарилган.

Воқеа жойига зудлик билан ЙПХ ҳамда ФВВнинг Қамчиқ қутқарув гуруҳи ходимлари етиб келган. Ҳайдовчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, ҳодиса оқибатлари бартараф қилинган.

Ҳозирда ушбу ЙТҲ юзасидан қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар