Данғара туман Давлат солиқ инспекцияси раҳбари салкам 270 млрд сўмни қалбакилаштиргани аниқланди
Бош прокуратура биносида 7 ноябрь, шанба куни коррупцияга қарши курашиш масалаларига бағишланган идоралараро йиғилишда Фарғона вилояти Данғара туман Давлат солиқ инспекцияси раҳбари 268 миллиард сўмни қалбакилаштиргани маълум қилинди. Бу ҳақда йиғилишда иштирок этган «Теz News» мухбири Шоҳруҳ Ҳайдаров хабар берди.
Таъкидланишича, Данғара туман Давлат солиқ инспекцияси раҳбари Т. пул маблағларини нақдлаштириш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ тузган. Уюшган гуруҳ бошқа фуқаролар номига 22 та сохта фирма очиб, уларга норасмий раҳбарлик қилиб келган. Ушбу фирмаларда 268 миллиард сўмлик ноқонуний пул айланмалари амалга оширилиб, 19 миллиард сўм солиқ тўловидан қочишга эришилган. Шунингдек, жиноий йўл билан топилган 200 миллион сўм легаллаштирилган.
Ҳозирда инспекция раҳбари Т. ва унинг 14 нафар жиноий шеригига нисбатан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Аввалроқ Учкўприкда 200 долларни қалбакилаштирган эркак қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.