Фото: Германияда Санта Клаусларнинг байрам пойгаси

Германиянинг Мичендорф шаҳрида бир неча юз киши Санта Клаус кийимида югуриш пойгасида қатнашди. Бу ҳақда «ТСН» дастурида маълум қилинди.

Фото: «EPA»

Лавҳага кўра, Санта-Клаус костюмларидаги анъанавий байрам пойгаси 2020 йилда карантин чекловларига риоя қилинган ҳолда ўтказилди.

Фото: «Reuters»

Фото: «Reuters»

Таъкидланишича, карантин чекловлари туфайли иштирокчилар сони ҳам чекланган эди. Иштирокчиларга эса фақат кичик гуруҳларда ва масофани сақлаб югуришга рухсат берилган.

Фото: «Reuters»

Аввалроқ Германиянинг кўплаб минтақаларида ушбу роль учун актёрлар етишмаслиги сабабли оилалар Санта Клаусдан табрикларни буюртма қила олмасликлари ҳақида хабар берилган эди.