Суриядан олиб келинган ўзбекистонликлар санаторийга жойлаштирилди

Шавкат Мирзиёевнинг назорати остида 8 декабрь куни «Меҳр» операцияси доирасида Ўзбекистонга қайтарилган 25 нафар аёл ва 73 нафар бола санаторийга жойлаштирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон MTRKнинг Telegram’даги каналида лавҳа берилди.

Маълумотларга кўра, «Меҳр» гуманитар операцияси орқали ватанга қайтарилган ўзбекистонликлар автобус карвони билан Тошкент вилоятилаги Бўстонсарой Санаториясига жойлаштирилган. Ушбу дам олиш масканида уларни уларни шифокорлар кутиб олган. У ерда аёллар ва болалар учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилган. Коронавирусга тест намуналари олинган.

Қайд этилишича, санаторияда яшаш учун барча шарт-шароитлар ҳозирланган. Улар жой, иссиқ овқат ва кийим-кечак билан таъминланган.

«Мана шундай шароитларни қилиб, шунақанги дахшатли бомба, ўқ ёғиб турадиган шаҳарларга кириб боришган. Ҳеч ким қуролсиз юрмайди. Ҳамма қурол билан юрадиган шаҳарлардан болаларим саомолеотларда бизни олиб келганига раҳматлар айтамиз Президентимизга. Шуларнинг ҳам қадамларига Оллоҳим ҳасанотлар ёғдирсин. Шунақанги меҳрибонлик қилиб, етимларнинг бошини силаб ҳаммасига янги кийимлар берди», — дейди Суриядан қайтган онахон.

Шунингдек, санаторияда мктаб ўқувчилари таълим олиши учун синф хоналари тайёрланган. Мактабгача таълим ёшидаги болалар учун эса, ўйингоҳлар мавжуд.

Аввалроқ Абхазиядан 300 га яқин ўзбекистонлик махсус чартер рейси орқали олиб келингани ҳақида хабар берилган. Шунингдек, Самарадан яна 700 нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилгани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар