Тошкентда янги сотиб олинган 16 та автобуслар ҳаракатланишни бошлади

«Toshshahartransxizmat» АЖ янги сотиб олган 16 та автобуслар пойтахтда ҳаркатланишни бошлади.

Қайд этилишича, МАН А22 CНГ русумли автобусларнинг:

  • 4 донаси «1-Автобус саройи» филиалига бириктирилган 28-сонли «Яшнобод қурилиш коллежи – Ибн Сино 2-мавзеси»;
  • 4 донаси «7-Автобус саройи» филиалига бириктирилган 13-сонли «Изза мавзеси – Тошкент МУМ»;
  • 1 донаси «8-Автобус саройи» филиалига бириктирилган 91-сонли «Юнусобод мавзеси 15-даҳа – Кўкча масжиди бекати»;
  • 1 донаси «8-Автобус саройи» филиалига бириктирилган 118-сонли «Чилонзор буюм бозори – Ўзпослсавдо»;
  • 3 донаси «18-Автобус саройи» филиалига бириктирилган 87-сонли «Чинни бозори бекати – Қорақамиш 2/4 мавзеси»;
  • 3 донаси «18-Автобус саройи» филиалига бириктирилган 88-сонли «Ибн Сино 2-мавзеси – М.Юсуф кўчаси» автобус йўналишларида хизмат кўрсатиш учун бириктирилди.

Янгиликлар