Сурхондарёда ҳайдовчилар мижоз талашиб жанжал чиқарди

Сурхондарёнинг Узун туманида «Автошоҳбекат»да бир гуруҳ фуқаролар мижоз талашиб жанжал чиқарди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 5 январь куни тумандаги «Ўзбекистон» маҳалласида жойлашган «Автошоҳбекат»да мижоз талашиши оқибатида ўзаро катта жанжал келиб чиққан. Фуқаролар турли хил тош ва таёқлар билан бир-бирига тан жароҳати етказган.

Маълум бўлишича, жанжалда 12 нафардан ортиқ киши иштирок этган.

Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жанжал чиқарганларнинг барчасига нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.