Ўзбекистонда талабалар учун яна бир стипендия таъсис этилади

Ўзбекистонда талабалар учун экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири стипендияси таъсис этилади. Бу Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда назарда тутилган.

Қарорга кўра, жорий йилнинг 1 сентябридан олий таълим муассасаларининг экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ўрмончилик, “яшил” иқтисодиёт, гидрометеорология ва бошқа талаб юқори бўлган йўналишларидаги энг иқтидорли талабалар учун Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири стипендияси таъсис этилади.

Бунда тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабаларнинг бир йиллик шартнома тўлови қопланган ҳолда, ҳар ойда Базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг 3 бараварида (990 минг сўм), давлат гранти асосида таълим олаётган талабаларга ҳар ойда БҲМнинг 6 бараварида (1 миллион 980 минг сўм) стипендиялар тайинланади.

Янгиликлар