Андижонда 15 нафар бемор коронавирусдан тузалди

Андижон вилоятида коронавирусга чалинган 15 нафар бемор соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, 9 август соат 17:00 ҳолатига қадар, Андижон вилоятида 15 нафар, Тошкент шаҳрида 253 нафар, Тошкент вилоятида 214 нафар, Наманган вилоятида 7 нафар, Қорақалпоғистонда 5 нафар ҳамда Навоий вилоятида 3 нафар, жами 497 нафар бемор тузалди.

Маълумот учун, Андижон вилоятида коронавирусга чалинганлар сони 1092 нафарни ташкил этмоқда. Шулардан 1027 нафари соғайган. Вилоятда 2 киши коронавирусдан вафот этган.

Аввалроқ Андижонда яна 11 киши коронавирус юқтириб олгани хабар қилинганди.