ДТМ тест синовида қатнашадиган назоратчиларни бодикамералар билан таъминлаш бўйича таклиф киритади

Давлат тест маркази олий таълим муассасаларида қатнашадиган назоратчиларни бодикамералар билан таъминлаш бўйича Республика махсус комиссиясига таклиф киритади. Бу ҳақда Мажид Каримов маълум қилди.

Қайд этилишича, Давлат тест маркази директори блогер Хушнудбек Худойбердиевнинг ташаббусини қўллаб-қувватлашини айтган.

«Биз, албатта, бу бўйича Республика махсус комиссиясига таклиф киритамиз. Тест синовларининг шаффоф ўтиши, кейинчалик имтиҳон жараёнларига тааллуқли бирор муаммони муҳокама қилишга тўғри келиб қолса, асос ва исботлар керак бўлиши нуқтаи назаридан, буни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз», — дейди Давлат тест маркази директори Мажид Каримов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ОТМларга кириш имтихонлари усти очиқ стадионларда ўтказилиши маълум қилинган эди. Шунингдек, ОТМларга кириш имтиҳонлари 2 сентябрдан бошланиши ҳақида хабар берилган. Агар карантин узайтирилса, имтиҳонлар 2 сентябрдан ҳам кейинга қолдирилиши мумкинлиги маълум қилинган.

Янгиликлар