Ҳудудсиз давом этиш

Норин дарёси устида қурилаётган кўприк қачон битказилиши маълум қилинди

Наманган вилоятидаги Норин дарёси устида қурилаётган кўприк сентябр ойида қуриб битказилади. Бу ҳақда Норин туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.


«Кўприк қурилиши учун керак бўладиган материаллар Тошкентдан темир йўл орқали Норин туманига олиб келинади. Шу сабабли қурилишда бир оз узилишлар бўлмоқда», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Норин туманини Наманган шаҳрига уловчи Норин дарёси устида қурилаётган кўприк битгунича фуқаролар дарёдан ўтиш учун қайиқлардан фойдаланмоқда. Қайиқлар туман фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан назоратга олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда Ўзбекистондаги энг йирик масжид, ҳунармандлар маркази ва савдо маркази қурилаётгани маълум қилинган эди. Шунингдек, Уйчида 200 га яқин муҳтож оила учун мўлжалланган турар жой қурилишининг 65 фоизи битказилгани ҳақида хабар берилганди.