Самарқандда ўтган бир суткада 34 кишида коронавирус аниқланди, 21 нафар бемор соғайди

Самарқандда 8 август соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 34 кишига ошиб, 1263 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Aйни пайтга қадар вилоятда 21 нафар коронавирусга чалинган бемор соғайиб, жами тузалганлар сони 1075 нафар бемор соғайган. Ҳозирда 185 нафар беморга стандартлар асосида даво чоралари кўрилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 8 август соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 29 918 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар Ўзбекистонда 21 316 (+936) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (71 фоиз) соғайган. Ҳозирда 8414 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар