Тошкентда коронавирусга чалинган икки нафар эркак вафот этди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9 август соат 10:00 ҳолатига кўра, 279 нафарга ошиб 30 197 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги  хабар берди.

Шунингдек, мамлакатда 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Улар Шайхонтоҳур туманида яшаган 84 ёшли эркак Қ.Я. ҳамда Зангиота туманида яшаган 62 ёшли эркак С.Т. бўлган.

Айни пайтда мамлакатда 21 316 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (71 фоиз) соғайган. 8691 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 974 нафари оғир, 274 нафари эса ўта оғир аҳволда.