Сўнгги суткада 653 нафар кишида коронавирус аниқланди

5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1 137 нафарни ташкил қилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, 8 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 162 421 (+653) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 41 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 19 нафари Андижон вилоятида,
  • 12 нафари Бухоро вилоятида,
  • 17 нафари Жиззах вилоятида,
  • 12 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 7 нафари Навоий вилоятида,
  • 18 нафари Наманган вилоятида,
  • 68 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 14 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 16 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 55 нафари Фарғона вилоятида,
  • 25 нафари Хоразм вилоятида,
  • 107 нафари Тошкент вилоятида,
  • 242 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 36 нафар,
  • Андижон вилоятида 70 нафар,
  • Бухоро вилоятида 10 нафар,
  • Жиззах вилоятида 22 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 14 нафар,
  • Навоий вилоятида 12 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 80 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 15 нафар,
  • Фарғона вилоятида 65 нафар,
  • Хоразм вилоятида 26 нафар
  • Тошкент вилоятида 119 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 254 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 154 374 (+723) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Янгиликлар