Тошкент — Урганч йўналиши бўйича тезюрар поездлар қатнови йўлга қўйилади

Шавкат Мирзиёев транспорт йўналишида олдинда иккита энг муҳим вазифа турганлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди. 

Хабарга кўра, Президент Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастури доирасида темир йўлларини электрлаштириш даражаси амалдаги 40 фоиздан 60 фоизга оширилишини айтиб ўтди.

«Авваламбор, Тошкент ва йирик шаҳарлар ўртасида кунлик қатновлар бўйича узоғи билан 6−7 соатда манзилга етиб бориш ва қайтиб келиш имконияти яратилади», — деди президент.

«Тошкент — Урганч йўналиши бўйича тезюрар поездлар қатнови йўлга қўйилади. Шу билан бирга, юк ташиш харажатларини камида 30 фоизга пасайтиришимиз, транзит ҳажмини 15 миллион тоннага етказишимиз шарт», — деди Шавкат Мирзиёев.