Ўзбекистон ОТМларида контракт пулларини тўлаш муддати маълум қилинди

Ўзбекистон олий таълим муассасаларида контракт пулларини тўлаш муддати маълум қилинди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг баёни қарорига мувофиқ 2020/2021 ўқув йили учун  оширилган (ўтиш чизиғига 4 баллгача етмаган) ҳамда табақалаштирилган (56,7 баллдан кам «супер контракт»)  тўлов-контракт миқдорлари:

  • ўқув йилининг биринчи ярми учун камида 50 фоизи 2020 йилнинг 1 декабридан;
  • иккинчи ярми учун 2021 йилнинг 1 мартидан кечиктирмай тўланиши белгиланган.

Шунингдек, Давлат комиссияси мажлисининг баёни қарорига мувофиқ 2020/2021 ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриатига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2020 йилнинг 1 ноябри этиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ОТМларида 2020/2021 ўқув йили учун контракт нархлари эълон қилингани ҳамда Ўзбекистон ОТМларига киришда «супер контракт» миқдорлари тасдиқлангани ҳақда хабар қилинганди.

Янгиликлар