Қоровулбозорда «Соғлом ҳаёт сари қадам» шиори остида оммавий юриш марафони ўтказилди (фото)
Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида 9 октябрь, жума куни «Соғлом ҳаёт сари қадам» шиори остида оммавий юриш марафони ўтказилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати «Tez News»га хабар қилди.
Хабарга кўра, мазкур марафон Вазирлар Маҳкамасининг 10 июлдаги қарори ижросини таьминлаш тўғрисидаги вилоят ҳокимининг 25 сентябрдаги қарори билан тасдиқланган «Коронавирус пандемияси ва глобал инқирозли холатларни мамлакат туризм соҳасига салбий таьсирини камайтириш бўйича» чора-тадбирлар режасига мувофиқ ўтказилган.
Маълум қилинишича, туманда 9 октябрь, жума куни ўтказилган марафонда ҳарбийлар, қариялар, спортчи ёшлардан иборат 300 га яқин иштрокчи қатнашган.
Аввалроқ Бухорода вилоят ҳокими иштирокида югуриш марафони ўтказилгани, Когон шаҳрида ўтказилган юриш марафонида мингга яқин иштирокчи қатнашгани, Бухорода ўтказилган пиёда юриш марафонида 100 дан ортиқ киши қатнашгани, Ўзбекистонда 4600 километрлик Тошкент—Термиз—Орол автомарафони ўтказилиши хабар қилинган эди.