Каттақўрғонда алимент тўламай келган отадан 60 млн сўм ундирилди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида 5 йилдан буён алимент тўламай келган отадан 60 миллион сўм алимент ундирилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси вилоят бошкармаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, Мажбурий ижро бюроси Каттақўрғон туманлараро судининг қарори билан фуқаро С.A.дан ундирувчи Ю.Ҳ.нинг 2 нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун даромадининг 1/3 миқдорида алимент ундириб бориш белгиланган.

Таъкидланишича, тушунтирув ишлари олиб борилган. Натижада ота С.A. фарзандлари вояга етгунига қадар бўлган 60 миллион сўм алиментни тўлаб берган.

Aввалроқ Тойлоқда 5 йилдан бери алимент пулини тўламаган эркак 15 суткага қамалгани ва Қўқонда алимент тўламай келган отадан салкам 23 миллион сўм ундирилгани ҳақида хабар қилинганди.