Каттақўрғонда алимент тўламай келган отадан 27 млн сўм ундирилди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида 29 октябрь куни ота уч нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун 27 миллион сўм алимент тўлади. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси шаҳар бўлими ахборот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, 29 октябрь куни фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг қарори билан фуқаро Б.М.дан ундирувчи З.М.нинг уч нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун даромадининг иккидан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Ҳолат бўйича Мажбурий ижро бюроси Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан ижро иши юритилган. Фуқаро Б.М. алимент тўловларини анчадан бери тўламасдан келаётганлиги аниқланган. Пандемия давридаги оғир шароитда муқим даромади бўлмаган, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш муҳим эканлигини инобатга олган ҳолда бюронинг Каттақўрғон шаҳар бўлими ходимлари томонидан тушунтириш ва профилактик тадбир амалга оширилган. Ота шу куни фарзандлари таъминотини учун 27 миллион сўм пулни тўлаб берган.

Аввалроқ Самарқанд шаҳрида алимент тўламай келган отадан салкам 62 миллион сўм ундирилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар