Адлия вазирлигида оила институтини мустаҳкамлаш мавзусида йиғилиш ўтказилди

Адлия вазирлигида 9 декабрь куни Сенат раиси Танзила Нoрбoева раиcлигида оила қонунчилигини такомиллаштириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати «Теz News»га маълум қилди.

Фото: Aдлия вазирлиги матбуот хизмати

Таъкидланишича, йиғилишда мажбурий оилага тайёрлов курсларини бепул асосда жорий этиш, никоҳланувчи шахсларни бепул асосда бепуштлик юзасидан тиббий кўрикдан ўтказиш, никоҳнинг дастлабки 3 йиллигида ёш оилаларнинг моддий фаровонлигини таъминлаш мақсадида имтиёзли кредитлар ажратишга келишиб олинган.

Йиғилиш давомида оилавий ажримларни олдини олиш, фарзандларнинг таълим-тарбиясида ота-оналарнинг масъулиятини ошириш, алимент тайинлаш ва тўлаш тизимини такомиллаштириш масалалари таҳлил қилинган.

Фото: Aдлия вазирлиги матбуот хизмати

Йиғилиш давомида адлия вазири Руслан Давлетов алимент тўлаш амалиёти бўйича жорий ҳолат ҳамда ушбу масала бўйича хорижий давлатлар тажрибаси таҳлилий қиёслаб, соҳани такомиллаштириш бўйича бир қанча таклифларни илгари сурган.

Фото: Aдлия вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Aдлия вазирлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Ўзбекистонда 2021 йил 1 апрелдан тадбиркорларга барча тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонлар ўтказиш ҳуқуқига эга бўлиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизими яратилгани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар