Ўзбекистонда Aлимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизими яратилади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони 24 ноябрь куни қабул қилинди. Унга асосан Aлимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизими яратилади.

Фармонга кўра, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларига асосан вояга етмаган фарзандларнинг моддий таъминоти учун алимент пулларини ҳисоблаш ва тўлаш тартиб-таомиллари устидан қатъий назорат ўрнатиш мақсадида Бош прокуратура ва Олий суднинг Aлимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизимини яратиш ҳамда алимент мажбуриятлари бўйича алоҳида банк ҳисобварағини очиш тўғрисидаги таклифи маъқулланган.

Шунингдек, 2021 йил 1 мартдан бошлаб қуйидаги тартиб ўрнатилади:

  • ижро ҳужжатлари бўйича алимент мажбуриятларини бажариш қарздорлар томонидан Aлимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизими орқали амалга оширилади;
  • Aлимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизими алимент мажбуриятлари бўйича алоҳида банк ҳисобварағи билан интеграция қилинади. Бунда Бюро томонидан ижро ҳужжатлари бўйича ундирувчи номига тегишли банк картаси расмийлаштирилади. Алимент пуллари, шу жумладан, қарздорнинг иш ҳақидан ушлаб қолинган алимент пуллари ушбу алимент мажбуриятлари бўйича алоҳида банк ҳисобварағи орқалу мазкур банк картасига ўтказилади.

Фармон билан Бош вазир маслаҳатчиси Aлимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизимини жорий этишга масъул этиб белгиланган.

Aввалроқ Шавкат Миризёевнинг «Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармони 29 октябрь куни қабул қилингани ҳақда хабар қилинганди.

Янгиликлар