Андижонда коронавирусдан соғайганлар сони 1039 тага етди

Ўзбекистонда 10 август, айни вақтга қадар коронавирус инфекциясига чалинган 517 нафар бемор соғайди.

Улардан 12 нафари Андижон вилоятига тўғри келмоқда.

Вилоятда жами соғайганлар сони 1039 тага етди. Касаллик ҳолатлари 1092 та, ўлим ҳолатлари иккитани ташкил этмоқда.

Шундай қилиб, айни пайтга қадар мамлакатда 22 559 (+517) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 72 фоизни ташкил қилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 22 минг нафардан ошгани хабар қилинган эди.

 

Янгиликлар