Наманганда 7 нафар фуқарода коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда 9 август соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 30 609 (+145) нафарни ташкил этмоқда.

Маълум қилинишича, янги касалланганиш ҳолатларининг 7 таси Наманган вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Маълумот учун, Наманган вилоятида коронавирусга чалинганлар сони 780 нафарни ташкил этмоқда. Шулардан 705 нафари соғайган. Вилоятда 5 киши коронавирусдан вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда коронавирусдан соғайганлар сони 700 нафардан ошгани маълум қилинган эди.

Янгиликлар