Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан яна 517 нафар бемор соғайди

Ўзбекистонда 10 август, айни вақтга қадар коронавирус инфекциясига чалинган 517 нафар бемор соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Хабарга кўра, Тошкент вилоятида 235 нафар, Самарқанд вилоятида 104 нафар, Тошкент шаҳрида 102 нафар, Навоий вилоятида 16 нафар, Сурхондарё вилоятида 15 нафар, Андижон вилоятида 12 нафар, Сирдарё вилоятида ҳам 12 нафар, Жиззах вилоятида 11 нафар, Хоразм вилоятида 7 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 3 нафар бемор касалликдан фориғ бўлди.

Шундай қилиб, айни пайтга қадар мамлакатда 22 559 (+517) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 72 фоизни ташкил қилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 22 мингдан ошгани хабар қилинган эди.