Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 30 820 нафарга етди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10 август соат 10:00 ҳолатига кўра, 30 820 (+211) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг

  • 176 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 33 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 143 нафари эса Ўртасарой карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида);
  • 24 нафари Тошкент вилоятида;
  • 11 нафари Сирдарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда мамлакатда 22 042 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (72 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 8582 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1 378 нафари оғир, 386 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Аввалроқ Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган 2 нафар аёл вафот этгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар