Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 31 000 нафардан ошди

Ўзбекистонда 10 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 31 068 (+248) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг

  • 116 нафари Тошкент вилоятида;
  • 106 нафари Тошкент шаҳрида;
  • 19 нафари Самарқанд вилоятида;
  • 7 нафари Жиззах вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Aйни пайтга қадар 22 559 (+517) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (72 фоиз) соғайган.

Ҳозирда Ўзбекистонда 8311 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Aввалроқ, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 20 миллион нафардан ошгани хабар қилинган эди.