«Ўзгидромет» Наманганда 11 август куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

«Ўзгидромет» 11 август, сешанба куни Наманган вилоятида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Фото: «Wikiway.com»

Маълум қилинишича, шу куни Наманганда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20—25 даража илиқ, кундузи 30—35 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10—15 даража илиқ, кундузи 19—24 даража илиқ бўлади.

Аввалроқ ҳафта давомида мамлакатда қандай об-ҳаво кузатилиши ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар