Самарқанд шаҳрининг қатор маҳаллаларида 11 август куни электр энергиясида узилиш бўлади

Самарқанд шаҳридаги «Шарқий» нимстанциядан чиқувчи «Т-1» электр тармоқларида модернизация ва реконструкция ишлари олиб борилиши муносабати билан шаҳардаги бир қатор маҳаллаларда 11 август куни соат 10:00 дан соат 18:00 гача электр энергиясида узилиш бўлади. Бу ҳақда «Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, «Расадхона», «Галаосиё», «Қир», «Оби Раҳмат», «Боғимайдон», «Хўжа Дониёр», «Боғибаланд», «Ғиёсиддин Жамшид», «Мотрид», «Хўжа Чилстун», «Хўжағунжойиш», «Ҳумо», «Афросиёб», «Восе», «Геологлар», «Шарқ», «Хўжа Зудмурод», «Девори Занжир», «Халқобод», «Фидойилар», «Огаҳий», «Ёминий», «Оқсарой», «Қўрғонча», «Юксалиш», «Муборак», «Хайробод», «Ҳилол» маҳаллалари ҳамда улар ҳудудидаги ижтимоий соҳа объектларида ва аэропорт, Афросиёб музейи, «Сиёб» деҳқон бозорида ҳам электр энергиясида узилиш бўлади.

Аввалроқ Самарқанднинг қайси ҳудудларида газ таъминоти яхшилангани маълум қилинган эди. Шунингдек. Бухорода 2020 йил охирига қадар 495 та трансформатор пункти модернизацияланиши ҳақида хабар берилган эди. 

Янгиликлар