Самарқандда 19 нафар кишида коронавирус аниқланди

Самарқандда 10 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1282 нафарни ташкил этмоқда.

Маълум қилинишича, янги касалланиш ҳолатларининг 19 таси Самарқанд вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Маълумот учун, вилоятда жами соғайганлар сони 1179 тага етди. Касаллик ҳолатлари 1282 та, ўлим ҳолатлари учтани ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда яна 104 киши коронавирусдан соғайгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар