Шавкат Мирзиёев карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш муҳимлигини таъкидлади

Шавкат Мирзиёев 10 август, душанба куни аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва хавфсизлигини ошириш, экологик осойишталикни таъминлаш, чиқиндиларни қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, видеоконференцалоқа шаклида ўтган тадбир бошида давлат раҳбари коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди. Хусусан, барча ҳудудларда даволаш ўринлари ва тиббий ускуналар сони бир неча баробар кўпайтирилгани, тез тиббий ёрдам ва даволаш сифати яхшилангани натижасида охирги бир ҳафтада мамлакат бўйича коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи ошгани қайд этилди.

Шунигдек, йиғилишда фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи ҳимоясини янада кучайтирган ҳолда, пандемия шароитида яшаш ва ишлашда давом этиш, карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш муҳимлиги таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро, Фарғона ва Қашқадарёда карантин чекловлари юмшатилган эди.

Шунигдек, Танзила Норбоева ҳам карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатилишини айтган эди.

Янгиликлар