Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирусга чалинган 2 нафар бемор вафот этди

Ттошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган икки бемор вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Маълум бўлишича, улардан бири Қибрай туманида яшаган 44 ёшли А.А. (эркак), иккинчиси эса Шайхонтоҳур туманида яшаган 68 ёшли У.М. (аёл) бўлган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 196 нафарга етди. 

Умумий касалланиш ҳолатларининг сони 30 820 тани ташкил қилмоқда. Республикада 22 042 нафар бемор касалликдан соғайган.

Аввалроқ Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган икки нафар аёл вафот этгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар