Тошкент шаҳрида ва вилоятида коронавирус юқтирган 2 эркак вафот этди

Тошкент шаҳрида ва вилоятида коронавирус инфекциясини юқтириб олган 2 нафар эркак вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, ўтган бир кечада коронавирусга чалинган икки эркак вафот этган. Улар Тошкент шаҳри Сергели туманида яшаган 63 ёшли Д.С. (эркак) ҳамда Тошкент вилояти Қибрай туманида яшаган 80 ёшли Х.A. (эркак) бўлган.

Ҳозирда 8311 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Aввалроқ Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида бир нафар эркак ва бир нафар аёл вафот этгани ҳақида хабар қилинган эди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 10 август, айни вақтга қадар коронавирус инфекциясига чалинган 517 нафар бемор соғайди. Коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 31 068 (+248) нафарни ташкил этмоқда.

Янгиликлар