Тошкент шаҳрида COVID-19’га чалинган 2 нафар аёл вафот этди

Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган икки нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, вафот этганларнинг бири Олмазор туманида яшаган 70 ёшли Қ.Р. (аёл), иккинчиси эса Яшнобод туманида яшаган 60 ёшли У.Б. (аёл) бўлган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 194 нафарга етди. Умумий касалланиш ҳолатлари 30 609 тани ташкил этмоқда. Республикада 22 042 нафар бемор коронавирусдан соғайган.

Aввалроқ Тошкентда коронавирусга чалинган икки нафар эркак вафот этгани маълум қилинган эди.

Янгиликлар