Халқ таълими вазирлиги собиқ депутат Қобул Дусовни судга берди

Халқ таълими вазирлигининг фуқаро Қобул Дусовни судга берганлиги ҳақидаги хабарлар тасдиқланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати

Хабарга кўра, вазирлик Қобул Дусовга раддия беришни талаб қилиб фуқаролик судига мурожаат қилган.

«Дарҳақиқат, Халқ таълими вазирлиги ўзининг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар тарқатганлиги учун фуқаро Қобул Дусовдан раддия беришни талаб қилиб, фуқаролик судига мурожаат қилган. Суд жараёни якуни бўйича қўшимча маълумотлар тақдим этилишини билдирамиз», — дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Aндижон ХТБ мактабдаги дезинфекцион туннель харажати ўқитувчилар ҳисобидан ундирилгани ҳақдаги хабарни рад этгани ҳамда «UzAutoMotors» депутат Расул Кушербаевнинг енгил автомобиллар нархларини ошириш бўйича айбловига муносабат билдиргани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар