Андижонда «ISUZU» ва «ZHONGTONG» русумли автобус тўқнашди

Тан жароҳати олган фуқаролар йўқ, деб хабар бермоқда ЙҲХББ.

Хабарга кўра, 10 сентябрь куни соат 15:00 ларда Андижон вилояти Андижон шаҳар Бобур шоҳ кўчасида жойлашган «Мумтоз» савдо мажмуаси яқинида ҳайдовчи А.Х. «ZHONGTONG»  русумли автобусни ортга бошқараётган вақтда орқа томонда тўхтаб турган ҳайдовчи Н.М. бошқарувидаги «ISUZU» русумли автобуснинг олд томонига тўқнашган.

Таъкидланишича, тўқнашув натижада, «ZHONGTONG»  русумли автобуснинг орқа ойнаси синиб моддий зарар етган.

Мазкур тўқнашув юзасидан Андижон шаҳар ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Янгиликлар