Наманганда қайнота ўз келинини пичоқлаб ўлдирди

Учқўрғонда ушбу ҳодиса муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Маълум бўлишича, 7 сентябрь куни Учқўрғон туманида шу туманда яшовчи, 1957 йилда туғилган фуқаро спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолда келини 1990 йилда туғилган фуқаро билан оилавий келишмовчиликлар сабаб тортишиб қолади. Ўзаро можаро ортидан қайнота уйида бўлган пичоқ билан келиннинг юраги ва қорнига бир неча маротаба зарба бериб, қасддан ўлдиради.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро қўлга олинган. У муқаддам Жиноят кодексининг 97-моддаси, 2-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан судланган бўлган.

Таъкидланишича, йиғилишда иштирок этган вилоят ИИБ бошлиғи Одил Отахўжаев ва вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари юз берган жиноят ҳамда бунга сабаб бўлган омилларни батафсил таҳлил қилди.

Янгиликлар