Сурхондарёда 119,1 млн сўмлик ун маҳсулотлари талон-торож қилингани аниқланди

Сурондарё вилоятининг Шеробод туманида 119,1 миллион сўмлик ун маҳсулотларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди.

Маълум қилинишича, департаментнинг Шеробод туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. Теширувда «Г.А.» МЧЖга қарашли савдо шохобчаси сотувчиси Г.М. ўзига ишониб топширилган 119,1 миллион сўмлик ун маҳсулотларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар