Самарқанд шаҳрида ўтган 11 ойда қанча фуқаро иш билан таъминлангани маълум қилинди

Самарқанд шаҳрида 8 декабрь куни ўтказилган шаҳар халқ депутатлари кенгаши сессиясида 2020 йил якуни бўйича иш жойларини ташкил этиш ва ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш орқали ишсизлик даражаси ва норасмий бандлар сонини камайтириш натижалари хусусида маълумот берилди. Бу ҳақда «Tez News» мухбири Шоҳруҳ Ҳайдаров хабар қилди.

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Қайд этилишича, сессияда шаҳар ҳокими 2020 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва шаҳарни 2021 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишлари бўйича мурожаат билан чиқиш қилган. Ҳоким мурожаатига кўра, ўтган 11 ой мобайнида шаҳарда аҳоли бандлигига кўмаклашиш, айниқса, хотин-қизлар ва ёшларни бандлигини таъминлаш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилган. Хусусан, 2020 йилдан шаҳар Бандлика кўмаклашиш маркази томонидан жисмоний ва юридик шахсларга «Ягона ойна» тамойили асосида хизматлар кўрсатиш тизими жорий қилинган. Натижада 2020 йилнинг ўтган даврида 6 минг 942 нафар фуқарога бандлик соҳасидаги хизматлар кўрсатилган.

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Шунингдек, Самарқанд шаҳрининг Хишрав-2 массивида «Azia metall prof» масъулияти чекланган жамиятининг йирик инвестицион лойиҳаси босқичма-босқич ишга туширилмоқда. Ундаги лойиҳалар ишга туширилиши натижасида 500 дан зиёд янги иш ўринлари яратилиши белгилаб олинган. Бугунги кунда заводнинг сендвич панел ишлаб чиқариш цехида ойига 30 минг квадрат метр маҳсулот тайёрланмоқда. Ҳар икки цехда 260 нафардан ортиқ ишчи меҳнат қилади.

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

«Бир неча йил давомида Россияда, оиламдан узоқда меҳнат қилдим. Ўзим Пастдарғом туманида яшайман. Бир нафар фарзандим бор. 2019 йил мазкур корхонага ишга кирдим. Мана энди ўз юртимда, оилам бағрида ишлаяпман. Бу ерда барча шарт-шароитлар яратилган. Келиб-кетиш учун транспорт ажратилган. Маошларимиз ўз вақтида бериляпти. Юртим тараққиётига ўз ҳиссамни қўшаётганимдан хурсандман», — дейди корхона ишчиларидан бири Шеҳроз Шайманов.

Самарқанд шаҳар ҳокими Бобурмирзо Облақуловнинг маълум қилишича, 3 минг 830 нафар ишсиз фуқаролар доимий иш жойларига ишга жойлаштирилган, 483нафар фуқаро меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитилган. 34 нафар ишсизларга ишсизлик нафақаси тайинланиб, ижтимоий муҳофазага олинган, 616 нафар яқин фуқарога меҳнат бандлик масалалари бўйича ҳуқуқий маслаҳат хизматлари кўрсатилган.

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Бундан ташқари, 2020 йилда банд қилинган 4 минг 401 та иш ўринларига 3 минг 610 нафар ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқаролар ишга жойлаштирилган. Шу билан бирга, 2 минг 736 нафар фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди ҳамда уларнинг иш ҳақи тўлови учун Жамоат ишлари жамғармасидан 3 миллиард 351 миллион 116 минг сўмдан ортиқ маблағ молиялаштириб берилган.

Аввалроқ Самарқанд шаҳрида 2020 йилда 40 нафар уйсиз, эҳтиёжманд ва кам таъминланган оилаларга хонадонлар топширилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар