Ўзбекистонда 100 та хонадонга нечта музлатгич тўғри келиши маълум қилинди

Ўзбекистонда 2020 йилнинг январь–сентябрь ҳолатига кўра 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган совутгич ва музлатгичлар сони 106 тани ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати  маълум қилди.

Фото: «my.новости»

Маълумот учун, ушбу кўрсаткич 2010 йилда 99 тани ташкил этган. Шунингдек, Ўзбекистонда 2015 йилда 100 та хонадонга 101 та музлатгич тўғри келган.

Инфографика: Давлат статистика қўмитаси

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Ўзбекистонда 100 та хонадонга нечта телевизор тўғри келиши ва ўтган 9 ой давомида 100 та уй хўжалигига нечта мобиль телефон тўғри келиши хабар берилганди.  Шунингдек, Ўзбекистонда ўтган 10 ойда экспорт қилинган мебель маҳсулотлари қиймати маълум қилинганди.